Меню

Паранджи тарихи узбек тилида



“Пайғамбарлар тарихи” китоби ва унинг тузувчиси ҳақда

Поделиться «“Пайғамбарлар тарихи” китоби ва унинг тузувчиси ҳақда»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Мана, энди қўлимизда Муҳаммад Солиҳ тайёрлаган, Ўзбекистон тарихида ва ўзбек тили тарихида илк бор чоп этилаётган 4 жилддан иборат “Пайғамбарлар тарихи” китобини тутиб турибмиз.

Бунгача ўзбек тилида бутун пайғамабарлар тарихи бундай тўла ва яхлит шаклда ҳеч чоп этилмаганди. Бу йўналишда ўзбек тилида кичик ҳажмдаги Рабғузийнинг (13-14 aср) “Қиссасул анбиё” ва Алихон Тўра Соғунийнинг (1885-1976) пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) тарихига оид “Тарихи Муҳаммадия”китоблари мавжуд эди, холос.

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаган бундай бир китоб эса бугунги кунда фақат Ўзбекистонда эмас, собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида ҳaм ҳеч бир тилда мавжуд эмас.

Бутун пайғамбарлар тарихини қамраб олган ушбу китобнинг ўзбек тилида пайдо бўлишини ўзбек жамияти маънавий ҳаётида сўнгги йиллар ичида юз берган энг катта воқеалардан бири, дейиш мумкин.

Аслида, халқимиз маънавияти учун улкан аҳамият касб этган бундай китоблар хорижда эмас, балки, мамлакат ичкарисида, Ўзбекистоннинг ўзида чоп этилиши керак эди. Рамзий маъно ташиган бундай фавқулодда воқеъликни ҳатто (шундай вазиятнинг юзага келишида асосий роль ўйнаган) диктатор Каримовнинг ўзи ҳам илғаган, шекилли, мажлислардан бирида у мулозимларига қарата: “Мамлакатдан олтин бошлар чиқиб кетиб, фақат олтин тишлар қолган кўринади, а?”, дея заҳарханда қилган экан.

Таассуфлар бўлсин-ки, бугун ўлкамиз асрлардир шараф билан кўтариб келган ўзининг “Маънавий Ўчоқ” мақомини йўқотиб, ўрнига “Маънавий Крематорий” мақомини олди, ўлкадаги маънавият том шайтоний бир режа билан, иблисона бир изчиллик билан куйдирилмоқда, маҳв этилмоқдадир. Шу маънода, ватанимиз бугун маънавият тарқатишдан кўра, ўзи маънавиятга муҳтож бир минтақага айланиб қолди, десак, сира лоф бўлмайди.

Бундай шароитда “Пайғамбарлар тарихи” сингари китобнинг хориждан Ўзбекистонга кириб боришини фақат зулматга йўналган бир нур сифатида баҳолаш мумкин.

“Пайғамбарлар тарихи” китобининг аҳамияти

Пайғамбарлар тарихига инсоният тарихининг бир парчаси деб эмас, балки, аксинча, бутун инсоният тарихига Пайғамбарлар тарихининг бир парчаси деб қараш тўғри бўлади. Чунки, дунё халқларининг тарихи, маданияти, маънавияти ва фалсафаси у ёки бу шаклда доимо дин атрофида айланган ва давлатчилик асослари ва ғоялари доимо диний заминларга қурилгандир. Инсонлар замонлар оша кибр билан писанда қилиб келган Илм ва Тараққиёт тантанаси, аслида, Аллоҳнинг битмас-туганмас қудрати ва инсон кўзи учун абадул-абад очилмас сир-асрорларига ўқилган мадҳиядан бошқа нарса эмасдир. Илм-фан юксалгани сайин инсонлар Аллоҳнинг ҳақиқатига тобора яқинлашмоқдалар, бугун илм-фан соҳасида ўтказилаётган энг сўнгги тадқиқотларда “худо” сўзи (“худонинг занжири”- «god particle») бежиз ишлатилаётгани йўқ.

Ушбу китобда Қуръони каримда номлари зикр этилган барча пайғамбарлар кечмиши ҳақда ҳикоя қилинади. Тарих Одам алайҳиссаломдан бошланиб, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти билан якунланади. Китобнинг учинчи ва тўртинчи жилдлари пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васаллам тарихига бағишланган бўлиб, бу тарих энг муфассал шаклда ёзилгандир.

Китобдаги маълумотлар Қуръони карим оятлари, Ҳадислар, Пайғамбаримизнинг асҳоб ва тобиинлари берган гувоҳликлар ва ислом дунёсининг буюк алломалари асарларидан тўплангандир.

Китобдаги ҳар бир пайғамбар тарихи якунида кенг библиографик манбалар рўйхати берилгандир, келтирилган библиографик манбалар сони шу қадар кўпки, баъзи ҳолларда матннинг ҳар икки ёки уч сатрига биттадан манба кўрстаилади ва бу жиҳат китобнинг илмий базаси нақадар мустаҳкамлигини намойиш қилиб туради. Китобнинг замонавий ўқувчи тарафидан истеъмол қилиниши нуқтаи назаридан, техник жихатдан яна бир устунлиги – унинг шу мавзудаги тарихий асарларга хос бўлган архаизм ва эскирган, зерикарли, жимжимадор таъриф услубидан ҳолилигидир.

Китобнинг тузувчиси ҳақда

“Пайғамбарлар тарихи” китобининг ўзбекча тайёрлаб, чиқарилиши — жамиятимизнинг маънавий ҳаётида ўпқондай қорайиб турган кемтикни тўлдириш йўлида отилган катта одимдир. Шу маънода, бу китобни бир максималист инсоннинг қилган энг хайирли иши деб ҳисоблаш мумкин.

1980 йилларнинг бошларида ёзувчи Темур Пўлатов менга Муҳаммад Солиҳнинг шахс ва ижодкор сифатини характерлайдиган ўз кузатишини айтиб қолди, тўғрироғи, кузатиш ҳам эмас, балки бу “рационал” иш қилишга ўрганган одамнинг “иррационал” киши ҳаракатлари олдидаги ҳайрати эди.“Солиҳ фанатик экан-ку, нашриётлардан биронтаси ҳам унинг Франц Кафкани таржима қилиб, чоп этиш ҳақдаги таклифини қабул қилмаган бўлса ҳам, у: “мен Кафкани барибир таржима қиламан”, деб таржимада давом этяпти”, деганди Темур Пўлатов.

Аслида, Муҳаммад Солиҳни билганлар учун унинг бу “фанатик”лиги ҳайратланарли бир нарса эмас, чунки, Совет даврида “замон сенга боқмаса гар , сен ҳам боқма замонга” дея шеьр ёзган бир инсоннинг бошқача йўл тутишини тасаввур қилиш қийин. Эзгу ишларга йўналган бундай “фанатик”»лик, юртимизда нодир ва ўрнакка арзигулик бундай “мутаассиблик” Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ва ижодининг ёрқин қирраларидан биридир. Муҳаммад Солиҳ характеридаги бундай максимализм у ватанини тарк этишга мажбур бўлиб, дунё кеза бошлаганида ҳам йўқолгани йўқ. У муҳожирликда ўз сиёсий фаолиятини давом эттириб, ўлкамизда ҳукм сураётган мустабид тузумга қарши курашар экан, айни пайтда, бу китобларнинг чоп этилиши ва Ўзбекистонда тарқатилишига деярли ҳеч қандай умид бўлмаган энг оғир пайтларда ҳам, ўз сиёсий мақолаларини ёзиш баробарида ҳеч иккиланмай, Мусанниф Аҳмад Зиёвуддин Гумушхонаэвининг “Ҳадислар дарёси” (Рамуз-ал-аҳодис) китоби таржимасига қўл урди ва уни муваффақиятли тарзда якунига етказди.

Аллоҳ “Пайғамбарлар тарихи” китобини тузган ва бу ишга бош қўшган бошқа барча биродарлардан рози бўлсин.

Читайте также:  Какие цвета платья подойдут рыжим

Мақсуд Бекжон,
шоир.

“Пайғамбарлар тарихи” китобини ушбу линклардан юклаб олишингиз мумкин:
1-жилд
2-жилд
3-жилд

4-жилд

Поделиться «“Пайғамбарлар тарихи” китоби ва унинг тузувчиси ҳақда»

Источник

Паранджи тарихи узбек тилида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси» номли китоблари қайта нашр этилди.

Мазкур китоб – китобхонларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинган «Тафсири Ҳилол»нинг қисқартирилган, махсус нашри бўлиб, унда фақат оятларнинг асли ҳамда маъноларнинг ўзбекча таржимаси берилган. Бу эса Қуръони Каримни тиловат қилувчилар учун қироат давомида оятларнинг мазмуни билан ҳам танишиб бориш имконини беради.
«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси»нинг муқаддимасидан унинг ушбу нашрнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида кенг маълумот олишингиз мумкин.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси.
Нашриёт: «Шарқ» НМАК
Сана: 2011
Ҳажми: 640 бет.
ISBN: 978-9943-00-561-7
Ўлчами: 70×100 1/16

Нархи: 25 000 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсияси ила чоп этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27 (иш вақти 9:00дан 17:00гача)

Мундарижа

1. Фотиҳа сураси
2. Бақара сураси
3. Оли Имрон сураси
4. Нисо сураси
5. Моида сураси
6. Анъом сураси
7. Аъроф сураси
8. Анфол сураси
9. Тавба сураси
10. Юнус сураси
11. Ҳуд сураси
12. Юсуф сураси
13. Раъд сураси
14. Иброҳим сураси
15. Ҳижр сураси
16. Наҳл сураси
17. Исро сураси
18. Каҳф сураси
19. Марям сураси
20. Тоҳа сураси
21. Анбиё сураси
22. Ҳаж сураси
23. Муъминун сураси
24. Нур сураси
25. Фурқон сураси
26. Шуаро сураси
27. Намл сураси
28. Қосос сураси
29. Анкабут сураси
30. Рум сураси
31. Луқмон сураси
32. Сажда сураси
33. Аҳзоб сураси
34. Сабаъ сураси
35. Фотир сураси
36. Йаасийн сураси
37. Соффаат сураси
38. Сод сураси
39. Зумар сураси
40. Fофир сураси
41. Фуссилат сураси
42. Шууро сураси
43. Зухруф сураси
44. Духон сураси
45. Жосия сураси
46. Аҳқоф сураси
47. Муҳаммад сураси
48. Фатҳ сураси
49. Ҳужурот сураси
50. Қоф сураси
51. Заарийаат сураси
52. Тур сураси
53. Нажм сураси
54. Қамар сураси
55. Ар-Роҳман сураси
56. Воқиъа сураси
57. Ҳадид сураси
58. Мужодила сураси
59. Ҳашр сураси
60. Мумтаҳана сураси
61. Софф сураси
62. Жумуъа сураси
63. Мунофиқун сураси
64. Тағобун сураси
65. Талоқ сураси
66. Таҳрим сураси
67. Мулк сураси
68. Қалам сураси
69. Ал-Ҳааққо сураси
70. Маъориж сураси
71. Нуҳ сураси
72. Жин сураси
73. Муззаммил сураси
74. Муддассир сураси
75. Қийаама сураси
76. Инсон сураси
77. Мурсалаат сураси
78. Набаъ сураси
79. Наазиъаат сураси
80. Абаса сураси
81. Таквир сураси
82. Инфитор сураси
83. Мутоффифийн сураси
84. Иншиқоқ сураси
85. Буруж сураси
86. Ториқ сураси
87. Аълаа сураси
88. Fошия сураси
89. Фажр сураси
90. Балад сураси
91. Шамс сураси
92. Лайл сураси
93. Зуҳо сураси
94. Шарҳ сураси
95. Тийн сураси
96. Алақ сураси
97. Қадр сураси
98. Баййина сураси
99. Залзала сураси
100. Аъдият сураси
101. Қориъа сураси
102. Такаасур сураси
103. Аср сураси
104. Ҳумаза сураси
105. Фийл сураси
106. Қурайш сураси
107. Мааъуун сураси
108. Кавсар сураси
109. Каафирун сураси
110. Наср сураси
111. Масад сураси
112. Ихлос сураси
113. Фалақ сураси
114. Наас сураси
Кириш сўзи
Манбаълар рўйхати

Источник

Муҳаммад пайғамбар (с.а.в) тарихи ўзбек тилида

uzbekiston 19.03.2020 Жамият Comments Off on Муҳаммад пайғамбар (с.а.в) тарихи ўзбек тилида 1,821 Показы

Ҳақиқати Муҳаммадияга яқинлаша олиш ақлдан зиёда пайғамбаримизнинг даъвоси ва шахсига кўнгил қўйиш билан амалга ошади. У зот (с.а.в)нинг нуронийллиги севганларининг назарида бутун дунёларни четга сурган, унинг энг кичик орзусига ҳам кўнгиллар:
“Отам ва онамга фидо бўлсин, ё расулуллоҳ”, дея жаввоб берар эди.
Аллоҳ Расули (с.а.в) ўзларига кўнгил қўядиганларнинг қиёматга қадар давом этишини қуйидаги ҳадисларида билдирганлар:
“Мендан кейин умматимдан мени бир марта кўриш учун уй аҳлини ва молу мулкини фидо қилишга ҳозир турадиган неча инсонлар туғилажакдир”.
Парвардигоримиз биз ожиз бандаларини ҳам бу ҳа-дисда ифодаланган кишилар сафига қўшсин, омин!
Насроний оилада туғилган кейинчалик Ислом динигга кириб, Йамон Дада исмини олган яқин ўтмишнинг мунгли шоирининг ушбу шеърларини ўқиб кўрайлик:

“Сувсиз қолиб, ёнган чўлларда жон берсам алам қилмас,
Ёнартоғлар ёнар бағримда уммонлар ҳам нам қилмас,
Оловлар ёғиб кўклардан ерга тушса сезмайман,
Жамолингла фароҳ-ҳақ этки, ёндим, ё Расулуллоҳ!

Не давлатдир, кўз юмиб, ишқингда жон бериш,
Насиб бўлмасми султоним даргоҳингда жон бериш,
Сўнаркан кўзларим осон бўлур оҳингда жон бериш,
Жамолингла фароҳ-ҳақ этки, ёндим, ё Расулуллоҳ!

Бўйин эгдим, паришоним, дардимнинг давоси сен ўзинг
Лабим қовурулди оловда чораси сен ўзинг,
Кўнглим не мурод истарса ошноси сен ўзинг,
Жамолингла фароҳ-ҳақ этки, ёндим, ё Расулуллоҳ!

Читайте также:  Кто может сшить красивое платье

Пайғамбар (с.а.в)ни у кишининг саҳобалари шу қадар севар эдиларки, бу севгини изоҳ қилишнинг имкони йўқдир. Бундай севги фақат илоҳий муҳаббат ва файз билангина амалга ошиши мумкиндир.
Динор ўғиллари қабиласидан эрини, отаси ва укасинни Уҳуд жанггида шаҳид берган аёлнинг пайғамбаримиз (с.а.в)га бўлган муҳаббати бунга бир ўрнакдир. Саҳобалар яқинларининг ўлим хабарини айтиш ва унга тасалли бериш учун келганларида аёл илк ўлароқ:
“Расулуллоҳ соғ-саломатмилар?”, деб сўради. Кейин:
“Менга у кишини кўрсатинглар”, деб нидо қилди.
Расулуллоҳ (с.а.в)ни кўргандан кейин эса:
“Ўзингга шукр, эй Аллоҳим! Агар мен пайғамбар (с.а.в)ни соғ-саломат кўрмаганимда эди бу ҳаётда ҳеч бир нарса менга тасалли бера олмасди”, деди.
Бундай жўшқин муҳаббатни ҳадиси шарифларни риввоят қилиш жараёнида ҳам кўришимиз мумкин. Саҳобаи киром ҳазрати пайғамбар (с.а.в)дан бир ҳадис ривоят қилар эканлар билмасдан хато қилиб қўйишларидан ва янглишни пайғамбар (с.а.в)га нисбат беришдан қўрқиб юзлари сарғаяр ва оёқлари титрар эдилар. Массалан, Абдуллоҳ ибн Маъсуд: “Қаала Расуллуоҳ”, дегганда мудҳиш титроқ ичида қоларди. Шунинг учун ҳам саҳобалар кўпгина ривоятларида “Шундай ёки шу каби, шунга яқин, шу шаклда” ифодаларини қўлланар эдиллар.
Чунки у зот (с.а.в) шундай пайғамбар эдиларкки, кесилган хурмо дарахтининг устига чиқиб хутба ўқиганларида дарахт танасидан “ёшлар” оқди. Уммати сувсиз қолганида бармоқларидан мўъжизавий шаклда сув оқди. Таҳорат олган сув мешидан сув ичган хасталар шифо топдилар. Дастурхонида ўтирганлар луқманинг тасбеҳларини эшитдилар.
Қиёматда маҳшар имоми у зот пайғамбар (с.а.в)дир. Гуноҳкорлар учун шафоат эгаси бўлган ҳам пайғамбар (с.а.в)дир.
Руҳий тараққиёт муҳаббат билан амалга ошади. Фақат буюк тоғ каби бўлган бу ишқ асосининг айни буююкликда чоҳи ҳам бордир. Бу нафрат… бу иккиси бир орада… биз нафрат қилган нарсамизнинг муқобилига муҳаббат қўйишга эмас, асл муҳаббат қўйган нарсамизннинг зиддидан нафрат қилишга мукаллафмиз. Чунки муҳаббат аввалдир ва ўнг қанотдир. Нафрат кейиндадир ва чап қанотдир. Мусулмон кишининг шахси эса мана шу икки қанот билан учган қуш кабидир.
Борлиқ Нурига муҳаббатимиз ва унинг зиддига наффратимиз бунинг тимсолидир.
Эскидан муҳрларга байт ёздириш одати бор эди. Базмми олам Волида Султон Жаноби Ҳақнинг бу оламни Муҳаммад нури учун яратганини ифодалаш мақсадида ўз муҳрига қуйидаги сатрларни ёздирганди:
Муҳаббатдан Муҳаммад бўлди ҳосил,
Муҳаммадсиз муҳаббатдан не ҳосил?
Сўнгги даврнинг буюк машойихларидан Манамана шаҳид тушган Асад Арбилийнинг ушбу мисралари ҳам қалбида пайғамбар (с.а.в)га бўлган буюк муҳаббатини ифодалайди:
Тажаллаи жамолингдан ҳабибим навбаҳор оташ,
Гул оташ, булбул оташ, сунбул оташ, ҳақ ва хор оташ
(Ҳабибим, сизнинг гўзаллигингизнинг намоён бўлишши туфайли сизга ошиқ бўлган баҳор, гул, булбул, сумббул, тупроқ ва тиканлар ишқ оташида ёндилар)
Шуои офтобингдир ёққан бил жумла ушоқни,
Дил оташ, сийна оташ, ҳамду чашми ашқбор оташ
(Бутун ошиқларни ёндирган у муборак юзинг қу-ёшининг нуридир. У туфайли кўнгил, юрак, икки кўз ишқинг билан ёндилар)
На мумкин бунча оташ билан шаҳиди ишқни ювмоқ,
Жасад оташ, кафан оташ, ҳам оби хушгувор оташ.
(Бу қадар олов билан ишқ шаҳидларини ювиш мумккинми? Жасад, кафан, шаҳидлар ювиладиган гул суви ҳам бу оловда ёндилар)
Шоир Фузулий ҳам машҳур Сув Қасидасида бу ишқ оловида ёнишни шундай таърифлаганди:
Сочма эй кўз ашкдан кўнглимдаги ўтларга сув,
Ки бу денгли туташган ўтларга қилмас чора сув.
(Эй кўзлар, Аллоҳнинг Расулига бўлган муҳаббат туффайли кўнглимда туташган оловларга сув тўкманг. Чункки бу ишқнинг оловини сув билан ўчира олмассиз)
Об гундир гунбади даввор ранги билмазам,
Ё муҳит ўлмиш кўзимдан гунбади дувваро сув.
(Кўзларим бу ишқдан шу қадар ёш тўкмоқдаки, тепамдда айланган мовий кубба сув рангида кўринмоқда. Ёки кўзларимдан тўкилган ёшлар самога ранг бермоқдами?)
Сувга урсин боғбон сувзарни заҳмат чекмасин,
Бир гул очилмас юзинг дек верса минг гулзора сув.
(Боғбон боғни сувлаш учун бекорга уринмасин. Зеро, минг боғни сувлаганда ҳам юзингиз каби бир гулнинг очилиши имконсиздир)
Даст басу орзуси билан ўлирсам дўстлар,
Кўза айланг тупроғим беринг онунла ёра сув.
(Эй дўстлар, у зот (с.а.в) қўлини ўпиш орзуси билан ўлсам, тупроғимдан бир кўза ясангки, у олий зот бу кўззадан сув ичганда унинг шафоати менга насиб бўлсин)
Ҳақ пайига етамдир умрлардир мутассил,
Бошини тошдан тошга уриб кезар овора сув.
(У зотнинг оёқлари теккан муборак ерларга етай деб, сувлар умр бўйи тошлар орасида оворадирлар).

Ислом тарихининг саҳобалар давридан кейин энг муҳташам қисмини ташкил қилган Усмонли давлатидда подшоҳдан чўпонга қадар пайғамбар (с.а.в) севгиси билан ёнар эдилар. Бу давлат подшоҳлари расулуллоҳга сонсиз саловат келтириш билан бирга у зот (с.а.в)нинг номлари ўқилганда қўлларини юраклари устига қўйиш, муборак мавлуд кунлари эсга олинганда ўринларидан туриб, таъзим қилиш каби амалларни бир одат ҳолига келтиргандилар. Усмонли подшоҳлари Мадинаи Муннавварадан мактуб келганда ўринларидан туриб таҳорат қилишар, кейин мактубни қўлларига олишарди.
Шунингдек, Усмонлиларнинг Масжиди Набавийнни таъмир қилиш асносида аввал таҳорат олиб, кейин расулуллоҳнинг руҳларини безовта қилмаслик учун болғаларига латта ўраб ишга бошлашлари мисли кўрилммаган одоб ва ахлоқ намунасидир.
Усмонлилар даврида Мадинаи Мунавварага яқинлашган карвондаги инсонлар шаҳарга киришдан олдин тўхтаб, ўзларини муборак шаҳарнинг ҳавосидан олишга шайлашар, кейин шаҳарга кириб расуллоҳ (с.а.в)ни зиёрат қилишарди. Қайтишда эса шифо ва таббуррук ўлароқ муқаддас шаҳарнинг тупроғидан олиб қайтар эдилар.
Шунингдек, Мадинаи Мунавварни қўришга ўзларини мукаллаф деб билган Усмонли подшоҳлари аравалари Мадинаи Мунавварага яқинлашганда отларидан тушиб, шаҳарга пиёда кирар эдилар.
Усмонли подшоҳлари бошларига ўраган саллаларрининг учи супурги шаклида эканлигининг моҳиятини билганлар топиладими, ажабо? Бу билан Ҳарамайни Шаррифуннинг супурувчиси эканликларини ифода қилишар ва Ҳарамайнни супуриб тозалаган кишиларнинг маошлларини ўз бойликларидан берар эдилар.
Жаҳон Императори Ёвуз Султон Хон ўзини пайғамбар (с.а.в) шахсиятларининг ҳақиқатига етишишига васила бўладиган бир валини дунёдаги бутун даражалардан юқори қўйиб:
Подишоҳи олам бўлиш бир қуруқ ғавғо эмиш,
Бир валига дўст бўлиш жумладан аъло эмиш,
дея Аллоҳ ва русулининг дўстларига яқинлашишнинг аҳамиятини таъкидлаган эдилар.
Ҳазрати Ойиша (р.а) пайғамбар (с.а.в)нинг нурли сиймоларини қуйидагича таърифлар эди:
“Зулайҳони айблаб Юсуфни кўргандан кейин унинг ишқида қўлларини кесганлар, Унинг муборак юзларини кўрганларида юракларини парчалаган бўлурларди”.
Ҳадис олими, мужтаҳид Имом Нававий ҳазратлари Русуллоҳга руҳан шу қадар яқинлашган эдиларки, пайғамбар (с.а.в) тарвузни пичоқ билан кесиб еганлармми ёки ерга уриб ёриб еганларими, буни билмагани учун умр бўйи тарвуз емай ўтгандилар.
Ўрта Осиёдан Балқонларга қадар Ислом динининг нурини ва файзини кўнгилларда яшнатган буюк валий Саййид Аҳмад Яссавий 63 ёшга кирганларидан кейин ўзларига тамсилий қабр қаздириб:
“Менга бу ёшдан кейин тупроқ устида яшашнинг керраги йўқ”, дея ҳаётини пайғамбар (с.а.в)нинг ҳаётига ўхшшатиш учун қолган умрини тупроқ остига ўтказганди.
Имом Молик (р.а) пайғамбар (с.а.в)га ҳурмат юзас
сидан Мадинаи Мунавварада улов минмай, ялангоёқ ҳолда пиёда юрар эдилар. Ўзидан ҳадиси шариф ҳақида савол сўрагани меҳмонлар келганларида аввал таҳорат қилиб, саллаларини ўрар, қўл-юзларига муаттар ҳидли нарсалар суриб, баланд жойга чиқиб ўтирар ва шу тарздда меҳмонларни қабул қилар эдилар. Ўзини Аллоҳ Расуллининг руҳониятга ҳозирлар ва У зотнинг муборак сўзлларини айтиш учун сўнг даражада одобга риоя қиларди. Равзода имомлик қилганларида паст овоз билан гапирар, ўша давр халифаси Абу Жаъфар Мансур баланд овозда гапирганида:
“Эй Халифа, бу маконда баланд овоз билан гапирмманг! Аллоҳнинг пайғамбар ҳузурида баланд овоз билан гапирмаслик ҳақидаги огоҳлантириши сиздан фазилатлироқ бўлган саҳобалар учун нозил бўлганди”
Шунингдек, Имом Молик ҳазратлари ўзларига зулм қилган Мадина волийсининг ҳаққини ҳалол қилиб:
“Русуллоҳнинг неваралари бўлган бу зотдан Маҳшарда даъвочи бўлишдан уяламан”, деган эдилар.
Шоир Набий ҳаж йўлчилигида карвон Мадинаи Муннавварага яқинлашганда бир қўмондоннинг ғафлат биллан оёғини Мадинаи Мунавварага қаратиб ухлаётганини кўриб, жуда хафа бўлади. Буюк афсус билан ушбу сатррларни ёзиш орқали ўзининг русуллоҳга муҳаббатини баён қилади:
Сокин тарки одобдан қуйи маҳбуби Худодир бу,
Назаргоҳи илоҳийдир, мақоми Мустафодир бу.
(Жаноби Ҳақнинг назаргоҳи ва пайғамбар Муҳаммад Мустафо (с.а.в)нинг мақоми ва юрти бўлган бу жойда
одобсизлик қилманг)
Муроди одоб шарти билан кир Набий бу даргоҳга,
Мефати Қудсиёндир, бузаргоҳи анбиёдир бу.
(Эй Набий, бу жойга одоб билан киринг. Бу ер атроффида фаришталар парвона бўлган ва пайғамбарларнинг остонасини ўпган муборак бир макондир)
Шоирнинг юрагидан тўкилган бу самимий сатрларгга жавобан расуллоҳнинг мўъжизавий ишорати билан Равзо муаззинлари бомдод намози азонидан кейин бу сатрларни миноралардан ўқийдилар. Расуллоҳнинг бу илтифоти шоир Набийга шу қадар таъсир қиладики, кўзлларида ёш билан муборак шаҳарга қадам босади…
Жамодат (жонсиз борлиқлар) ҳам пайғамбар (с.а.в)га ҳурмат ва иззат кўрсатар эдилар. Ҳазрати Али (р.а)дан шундай ривоят қилинади:
“Маккада пайғамбар (с.а.в) билан айланиб юрар эдик. Бир кун бирга Маккадан ташқарига чиқдик. Ёнларидан ўтар эканмиз ҳар тош ва дарахт пайғамбар (с.а.в)га:
“Ассалоту вассалому алайка ё Расулуллоҳ”, дея саллом берар эдилар”.
Сулаймон Чалобий ҳам:
“Бир ажаб нурки, қуёш парвонаси…” мисраси орқали қуёшнинг ҳам у зот атрофида парвона эканлигини ифоддалайди.
Расуллоҳнинг меърожга кўтарилиши туфайли самоввий оламдагиларнинг шавқ ва ҳаяжонини шоир Камол Адиб Қурқчи ўғли шундай ифодалайди:
Шами меърожда сиймосини сайратди дея,
Қопанир ерларга кўк саждаи шукрон ўлароқ…
(Меърожда расуллоҳнинг сиймосини тамоша қилиб олган файзи туфайли у зотнинг шонини улуғлаш мақсадида кўк юзи унинг қадамлари теккан ерга сажда қилади)
Жон отар ҳар кеча Руҳул-Қуддус иҳромга кириб,
Ҳарасми муҳтарамнинг кўйина меҳмон ўлароқ…
(Ҳазрати Жаброил пайғамбар (с.а.в)нинг ҳузурларига кириш учун ҳар кеча ҳаяжон билан иҳромга киради)
Бир кўрган яна бир марта кўрсам дея Аллоҳ, Аллоҳ,
Шоширир ақлини руҳсорини ҳайрон ўлароқ…
(Ҳазрати пайғамбарни бир кўрганлар у зотнинг гул юзига ҳайрон қолиб ақлини йўқотадилар. “Аллоҳ, Аллоҳ”, дея яна бир марта кўришни ҳаяжон билан куттадилар)
Пайғамбар (с.а.в) яратилишдаги меъжозий муҳаббатларни тараққий қилдириш орқали илоҳий муҳаббат намоён бўладиган бир олий чўққидир. Муҳаққаққи, мусулмонлар пайғамбар (с.а.в) қаршисида илоҳий туйғуларга ғарқ бўлар эканлар, руҳлари у зотнинг руҳонияти билан қўшилиш, у зотнинг муҳаббатидан ҳисса олиш йўлига кирадилар.
Ҳазрати Мавлоно:
“Икки дунё бир кўнгил учун яратилгандир. “Сен бўлмаганингда, сен бўлмаганингда бу дунёни яратмас эдим”, ифодасининг маъносини тушунинг, эй инсонллар, деган эди.

Читайте также:  Пальто маленькое как называется

Источник